Шу йиллар мобайнида

Travel  /  2017-10-27

Шу йиллар мобайнида мактаб-интернат болалар ижодини тарғиб қилиш, ёш авлодни эстетик руҳда тарбиялаш, етук ва давр талабига жавоб берувчи ўқувчиларни тайёрлаш бўйича бир қанча ишлар қилаяпти.

Mактаб ўқувчилари ижодкор ёшлар орасида ўтказиладиган шаҳар, Республика ва Халқаро кўрик танловлар, кўргазмалар ва турли тадбирларнинг фаол иштирокчиси.

Мактабнинг Марказий кўргазмалар залидаги:
  1. Тарихий ёдгорликларни сақлаш жамияти (раҳбари Мухиддинов Н.А.) билан –1993;
  2. Иқтидорли ўқувчиларнинг шаҳсий кўргазмаси- Ким Джон Хан(Корея) ва Мухсинов А.(Ўзбекистон) -1999;
  3. Мактаб ташкил топганининг 70, 75 ва 80 йиллигига бағишланган ҳисобот кўргазма-концертлари –1999; 2004; 2009.
  4. I Ҳалқаро болалар кўргазмаси “Болалар ижоди –2000”;
  5. Киночилар уйидаги “Устозлар ва шогирдлар” кўргазма-концерти ва “Санъат ошёни” телефильми тақдимоти-1997;
  6. Ўзбекистон Меъморлар уйидаги - 1996;
  7. Туркистон саройидаги –1999, 2000;
  8. Баҳор концерт залидаги- 1992, 1995;
  9. Истиқлол саройи (собиқ Ҳалқлар Дўстлиги саройи)даги- 1999, 2001;
  10. Ўзбекистон Бадиий Академияси ташкил этилиши тўғрисидаги Президент Фармонининг 5 йиллигига бағишланган Санъатшунослик илмий тадқиқот институтидаги- 2002;
  11. “Обод маҳалла”, “Ҳомийлар ва шифокорлар” йилларига бағишланган Учтепа туман Маданият марказида БМТнинг ПРООН ташкилоти билан ҳамкорликдаги кўргазма–концерти – 2003, 2006;
  12. Ҳиндистон маданий марказидаги 1995, 1997, 1999;
  13. Франция маданий марказида –1996;
  14. Америка, Япония, Чехия, Ҳиндистон мамлакати ўқувчилари билан алмашув кўргазмалари –1994, 1995, 2000, 2003;
  15. Ҳалқаро Суздаль(Россия) ижод мактаби якуни бўйича Замонавий санъат марказидаги “Янги номлар” шахсий кўргазмаси -2003;
  16. Мактаб лауреатлари ва ўқувчиларининг Ўрта махсус мусиқа ва санъат ўқув юртлари ёш ижрочиларининг XYII Республика танловида эришган ютуқлари муносабати билан ўтказилган Ўзбекистон Давлат консерваториясидаги ҳисоботи –2003;
  17. “KANSAY Soka School system”(Япония) ва РИСМИ ўқувчиларининг япон – ўзбек болалари ҳамкорлиги ижодига бағишланган кўргазма-концерти – 2003;
  18. “Меҳр ва мурувват” йилига бағишланган 23-Болалар уйидаги ва Педиатрия илмий текшириш институтидаги –1994, 2004;
  19. Икуо Хирояма Ҳалқаро Маданият саройида мактабнинг иқтидорли ўқувчиларининг шаҳсий кўргазмаси – 2006; 2007;
  20. Тошкент шаҳар Учтепа туман “Маданият маркази” 1997, 1999, 2000, 2002, 2003, 2006, 2007, 2008 ва 2009 йиллардаги ҳисобот кўргазма ва концертлари шулар жумласидандир.
  21. 1997 йил мактаб директори ташаббуси билан “Санъат ошёни” номли ҳужжатли фильм ишланди. Ўзбекистон Телерадиоси, санъат арбоблари ва чет элликлар мактабнинг доимий меҳмони.

Ўтган давр ичида мактаб ўқувчиларининг 50га яқини Халқаро болалар расмлари танловларининг (Ҳиндистон, Шанкар номидаги- 1994, 1995, 1997, 1999, 2000, 2001, 2004; Швецария, Лозанна, Олимпия Қумитаси-1997; Япония-1999, 2001; Чехия-1999, 2000; ЮНЕСКО –2002; Миср-2001, 2004, Бангладеш- 2004; Хитой- 2005; Россия- 2002, 2006; ва бошқалар) Ж.Неру номидаги Олтин, Кумуш медаллари ва совринлари эгалари бўлишди.

Мактабнинг 45дан ортиқ ўқувчиси 1998 йилдан бери тасвирий ва мусиқа санъати бўйича ижодкор ёшлар орасида ўтказиладиган Республика танловлари якуни натижасида олий ўқув юртларига имтиёзли равишда қабул этилди. Бир қанча ўқувчилар “Биродарлашган мактаблар ҳамкорлиги” ва Ҳалқаро лойиҳалар асосида икки маротабадан АҚШ(Флорида штати), Италия(Ферриере шаҳри), Ҳиндистон, Россия (Санкт-Петербург, Суздаль, Москва шаҳарлари) давлатларида бўлдилар ва америкалик ўқувчиларни қабул этдилар.

2001 йил Ўзбекистоннинг 10 йиллигига бағишлаб чоп этилган “ХХI аср-Истиқболимиз тимсоллари” китобида мактабнинг 10 дан ортиқ ўқувчиси ўз аксини топди.

Ўтган вақт ичида мактаб-интернат бир қанча ўқув юртлари, меҳрибонлик уйлари ва ногиронлар интернати каби ташкилотларга болалар ижоди кўргазмаларини беғараз тақдим этди. БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт дастури (ПРООН), Аҳоли фонди (UNFPA), “Экосан” Ҳалқаро жамғармаси ташкилотлари ҳамкорлигида ва К.Беҳзоднинг 545 йиллигига бағишлаб ўтказилган танловлар натижасида бир қанча йиллик тақвимлар чоп этилди.

Tag: